Тошкентга саёҳат

Fozilbek Yusupov
4.45
O’rtacha: 4.5 (20 ovozlar)

- Иее Холмат ака, ўзизмисиз?

- Ўзимман иниларим, ўзимман.

- Сизни Тошкентга кўчиб кетди дейишганди-ку?

- Қайтип келдим мана.

- Нега қайтиб келдингиз?

- Еее гапирсам гап кўп. Бошқа сапар айтип берарман.

- Одам қизиқди-да Холмат ака. Келинг мана бу ерга ўтиринг, қани-қани... Зулфия чой обкел. Бир бошидан бошлангчи ака. Қачонгача янгиликларни қўшни кўчадаги “Сора CNN”дан эшитамиз

- Бошшидан бошлайма?

- “Буюк портлаш”да Ернинг пайдо бўлишидан эмас, Тошкентга кетишиздан бошланг.

- Ундақ чиған бўлса, битта болиш ҳам обчиқ. Жонбошлаб сўзлап бераман.

- Зулфия битта ёстиқ ҳам олиб чиқ. Қани ака...

- Ўзингдан қолар гап жўқ. Экки юзта қўйни боғип, ярим гектар ерда деҳқончилиқ қилиб, жеганим овзимда, жемаганим кетимда доря бўлиб оқиб жотарди. Минадайлик пайтимда, отам раҳматли “Ертага катта жайга ишга кириб кетса диплом керак бўлади” деб заучна ўқишга топширтириб эди. Тўртта қилтириқ эчкини сотип, пулини домлаларга бериб дипломниям овогандим. Шу десанг, ёшлиғимизда битта Абдулло “сори” деган пишакдай соп-сори жўрамиз бўларди. Сен танимайсан. Даданг Ҳошим “гаранг” яхши танийди. Саккизинчи синпга ўтганимизда шу “сори” дадаси билан Ташкенга кўчиб кетип эди. Шу билан анча ваҳтгача дараги чиқмади. Жўралар билан эсламай ҳам қўйдик. Бир куни менга канврт келди де. Шу жошимга кириб бировдан хат-пат олмағандим. Секиин бир чекасини жиртиб очдим, ичида бир варақ қоғоз. Ўқисам анашу Абдулло “сори”дан экан. Ташкенда яшаяпман депти. Кучайип кетиптимиш. қачангача қўй боқасан, мени олдимга ке, минетта бирга кайп-сапо қилиб яшаймиз депти. Дипломинг бўлса ундан яхши, иш товуп бераман депти. Ўзи шу пайтлар нимагадир ичим ториғиб журудим. Қишлақдаги бир хиллик жонимға тийганди. Хотин билан маслаҳатни битта жайдан чиқарип, қўйларни сотип Ташкенга кўчиб кетадиган бўлдик. Уч шанба қўйларимни бозорга обчиқиб пулладим. Ҳамма пулни битта белбовимга туйип, уйдаги сондиқни калтароқ бир оёғини тагига бостириб қўйган дипломимни олиб “ҳаё ҳув” деб шахарга жўнавордим. Яхшилаб жайлашганимдан кейин хотинни ҳам обкетаман деб кўндирдим. Жўқ менам бораман дейди. Сизни у яҳда қизлар бошизни айлантириб ташайди дейди. Шунда мени ростан севишига ишандим. Бизди хотинга жетадигани йўқ-да барибирам. Ваҳтида қишлақни энг сулув қизи эди. Чачи товонини ўпарди. Ҳазирам қарағин, қирққа кирса ҳам чачи белидан қоп-қора.

- Бизни хотин энди ўттизга кирса ҳам ярим сочи оқариб кетди ака. Буниям бир сири бўлса керакда-а? Чечамдан сўраб беринг бир.

- Муни сирини мен сенга айтсам-қотиқда! Чачни қотиқда жувиш керак. Кечаси бирга жотганингда сал сосийди-ку, лекин ўрганиб қоласан... Нима диятувдим? Ҳа, шундай қилип хотинни зўрға бир амаллаб кўндириб, ўзим йўлга жиҳвордиме... Бай, бай, бай у яҳдаги одамни кўплигини кўрсанг вей. Ботир “банги”, Ғоппор “чўлоқ”, Бурхон “терак”ни сурувларидаги қўй-ечкиларини қўшсангам ундан кам бўлса кераков. Абитгача шахар айланиб итдай чарчадим ўзиям. Ияқа ўтамам мелиса тўхтатиб поспрт сўрайди, бияқа ўтсамам поспрт сўрайди. Шомга жақин “сори”га тилпон қилсам, хотини олди. Шунақа-шунақа деб мага келганимни тушунтирдим. Хотинини айтишича “сори” камандиропкага кетиптимуш. Уч-тўр кунда қайтади деди. Обба қисаталағей дедим. Шу пайтиям камандиропкага кетама?! А мени уй-пуйга, иш-пишга жайлаб кетса ўлармиди?! Нимаям қилардим, энди менам шахарлик бўволяппан. Қўйларни пули кириб кетмасидан битта уй овосам яхши бўларди. “Уй бозори” деган жай бор экан уларда. Ҳамма уйини сотадиганлар ашитга бориб “Уй сотаман” дийдикан. Башараси ёққанини имлаб чекага чағириб совдалашовраркансан. Менам битта миндайрақ болани чақириб дардимни айттим. “Пулиз борма бова?”деди. Тугунни очип кўрсаттим. “Бўлди бова! Бу пулиз икки хонали уйга етади” деди. Менга экки хонали уй мага керак? Бир хона бўсаям жетиб ортади. Бир-екки ой ишласам барибир яна сотип, жийирмга сотиҳ ер олип уй кўтараман дедим. “Бўлди бова, унақада бир хонали уй олип бераман, ҳамма хужжатларини ҳам ўзим тўғирлайман, озгина қўшиб берасиз-да фақат” деди. Шу жугур-жугур деса қошим тикка бўлатта. Чечангга уйланаман деганимда заксдагилар тоза овора қилишган. Шундан бери қоғозбозлик жоқмайди. “Майли иним, айтган пулингни бераман, қолганини ўзинг ҳал қилип берсанг бўлди” дедим. Эртага келинг деди. Гостинсага бориб бир оқшом тунадим. Эртансига борсам, айтган уйига оппорди. Жомонмас, оддий квартира-да! Мен квартира кўрмапманма?! Раён марказида ўқишда ўқиб журганимда икки ҳапта квартирада турганман. Бўлади дедим. Пулини санап бердим. Энағарни боласи хурсанд бўлиб кетди. Менам ишим тез битгани хурсанд бўлиб, энди Абдулло “сори” кегунча бир-екки кун дам оламан деб жонбошлагандим, эшик тоққилаб қолди. Бориб очсам мелиса турипти. Келинг уковси, нима қизмат десам, “Мен шетти учасковойи бўламан, ўзизни ва уйни хужжатларини олиб чиқиб кўрсатсайз, бир текшиб қўйсам. Расмиятчилик энди” деди. Ҳамма хужжатларни опчиқиб қўлиға тутқазиб, эшиккни қиясига керилиб суянип турдим. Ҳамма хужжарларим жайидайди-да.

- Яхши хужжатлариз жойида, фақат бу хонадонни эгаси билан ижара шартномаси тузиб, вақтинчалик рўйхатдан ўтиб қўйишиз керак.

- Бу уйни эгаси энди менман. Бояғина сотволдим. Хужжатларини ану ориқ бола тувирлаб берди.

- Сотиб олган бўлсангиз яхши. Лекин буни расмийлаштириш керак.

Ўзиз ҳаллаб қўёвринг камандир ука деб, пича пул узатсам, унамади.

- Сиз шахарга яқинда келган кўринасиз. Бу нарса пул билан битадиган иш эмас ака. Ҳаммаси хужжатбозлик. Беш кун ичида шартнома тузиб, вақтинча рўйхатдан ўтмасангиз шахардан чиқарвориб, штраф солишимизга тўғри келади.

- Унақада нима қилай мен? Қаерга борай?

- Ертага эрталаб идорамизга чиқинг, бир бошидан тушунтираман. Қанақа хужжарлар кераклигини рўйхатини бераман. Шунга қараб ҳаракат қиласиз.

- Мен уйни сотволдим деяппан-ку, эркак лафзим билан алдамасам керак.

- Еҳҳ ака-ей, бу нарсалар оддий лафз билан битадиган ишлар эмас-да. Ҳамма нарса ҳужжатли. Эртага ёнимга чиқинг.

Бўпти дедим. Ичкарига таклип қилсам кирмади. Оббо барибир жугур-жугурсиз иш питмаскан-да, дедим...
Ертаматандан учосковойхонага бордим. Кечаги мелиса ҳали ишга кемаган экан, пойлаб турдим. Абитга яқин келди.

- Келдизми ака?! Демак, биринчи навбатда нотариус қабулига навбатга ёзилиб қўйинг. Навбатиз келгунча қолган хужжатларни таҳлаб бўласиз. Ярим қогўзларни “Паспортний стол”ни ўзида ишлайдиган қизлар тўлдириб беришади. Озгина чиқими бора халос.

- Биз чиқимдан қочадиган одаммасмиз. Шу пулни ўзизга берай ука. Хал қилиб пер-да мени қийнамай.

- Бу мени қўлимдан келмайди-да, бўлмасам йўқ дермидим.

Ҳа, бўпти деб айтған манзили бўйича нотарисга бордим. Эҳ-ҳее кўрсанг тумонот одам. Бақир-чақир, қий-чув. Ҳали нотарисни каттаси кемапти. Шунга очерт бўп кетиптиймиш. Охирида турип навбатга ёзилдим. Бир пайт ҳамма жимм бўлиб қолди де. Магаг-магап десам, битта қорни мешдай хотин экки этажли мошинадан тушиб, биз томонга журиб келяпти. Ҳамма қотааар бўлиб, ану хотинга қараб салом беряпти. Ёнимда турган пискароқ кўзли қиздан “Шума каттаси?” десам, ҳа деди. Байбоо керилишини қара бу ҳотинни дедим. Бирорта одамга алик омасдан, хонасига кирип кетти. Энди навбат силжиб, тезроқ ишим питса керак дегандим, қоҳта! Ола сийирга ўхшаган бояғи хотин яна чиқиб кетди. Ёрдамчиси бугун кемайди, деганидан кейин ҳамма тарқалди. Менам квартирамга қайттим. Эртансига яна борсам, яна шу аҳвол. Охийри жонимга тийди. Ёрдамчини чақириб “машнақа-машнақа”деб вазиятни тушунтирдим. Шустрийгина қиз экан бармоқларини ишқалаб, “Пул бер” дегандай қилди. Шартта киссасига ўн минг солиб қўйдим. “Бўлди бова сиз қолган хужжатларни тўғирлайверинг, мен сизни кейинги ҳафта қабулга ёзиб қўяман” деди. Сал бўсаям ишим женгиллашди, ўн минг сўм қайттан келип қайтга кетмайди. Минетта сорғайиб турганимдан кўра шуниси яхши қайтанга. Энди “Поспрт истол”га бориб қолганини тувирлайвераман деб йўлга тушдим. Борсам ияҳта ҳам шу аҳвол. Битта бети чўтир болани чекага тортиб, киссасига пул солудим, “Бўлди, ес қиламиз”деб бошлиғини хонасига кириб кетти. Ярим соатларда чиқиб, қўлимга бир толай қоғозларни тутқазди. Манашуларни тўлдириб, тўғирлаб келасиз деди. Минча кўп десан, бу ҳали ярми дейди. қоғозларни олиб бирма-бир тўлдириб ташадим. Бир-еккита тушунмаган жайимни атроптагилардан сўрасам, бўзрайиб қарап беришди. Ўлларинг сенлар дедим ичимда. Одамгарчиликларинг қолмабди дедим. Ҳамма қоғозларни жийиштириб учасковойхонамга бордим. Мелиса жигитга бўган гапларни айттим. Овзуни бир чеккасини билан кулиб эшитти.

- Манашуларни тувирласам бўлдима? Кейин менам шахарлик бўламанма? Ҳеч ким тийинмайдима менга?

- Еее қаёқда акахон, бу бошланиши. Ҳали уйнинг кадастр ҳужжатлари, уйга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси, давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция, нотариус томонидан тасдиқланган ижара шартномаси нусхаси...

- Ишансанг мени Шеветсияда Убайдулла “ланка” деган оғайним жашайди. Шу бир келганда айтип қолуди: У яҳларда праписка дегани жўқ. Шундай нолугвойга борасанкан-да, “мен машет-ашетта яшаяпман” дийсан. Ҳич қонақа ҳужжатам сўрамайди. Айтган гапинға ишанади тамом. Кейин қонақа кбитансия бўса, аши адресинға боруратта-дейди. Абдуҳашим “добдир” деган жўрам Амрикага жашайди: Бизда праписка қилиб ўтирмайди, ҳамма нерса мошинни провасига ёзилган ўлади. Бошқа жайга кўчсанг, борип, жанги адрес ёзилган прова оласан-қўясан. Шунгаям ё ўн минут кетади, ё жетти минут деганди. Биздаям шунақ қилиб тувирлаб қўйса бўмайма? Каммунис Ўрусиядан қолган жугур-жугурни жийиштириб ташаш керак. Хуллас, иним манашу сен айтаётган қоғозларни тувирлаб келишимга қанча вақт кетади?

- Пулиз ва таниш-билишиз бўлса икки ҳафта. Бўлмасам бир ойдан ошиқроқ вақтиз кетади.

- Еҳ-ҳее...

- Бунинг устига бу ҳужжатларни ҳар йили қайтадан қилишизга тўғри келади-деди...

Пашол дедим. Шахарингам, квартирангам, кайпу-сапойингам керакмас деб, қайтворган жайим. Мана шунақа гаплар иниларим. Шахарлик бўлиш осонмаскан. Ундан кўра даламда қўйларимни боғип юрсам кайп-сапони каттасини қилиман. Мен айтганларимни жахшилаб эслаб қолларинг, шахарлик бўламан деб журма бирартанг. Шунча гапим эшшак сувга сийгандай пойдасиз бўлмасин яна.

- Абдулла “сори” нима бўлди?

- Келётиб унгаям битта хат ёзип келдим.

- Нима деб ёздиз?

- “Сени эркаклигинга ҳам қоғоз орқали ишанадиган шахаринг ўзингга буюрсин” деб жоздим...

Izohlar

Цветок Ноября's picture
0

Doimgiday qoyil)))

Jasurbek leonardo's picture
0

Malades)

Furqat-8484's picture
3

Яхши ёзибсизда ака сал оширибсиз биз хам тог тошлардан келганмиз унчаликмасдир.

Nuralibek's picture
0

Yaxshigina qishloqqa nisbatan haqorat bo'libdi, ayniqsa shevada yozilgani. Odamni ko'zini tuproq to'ydiradi degani shu ekan. Ertak zo'r chiqibdi qoyil. Maylida, o'tgan safar g'olib bo'lgandiz yana qatnashyapsiz. Maslahatim o'ziz boshqa kompyuterdan a'zo bo'lib o'zizga ovoz bermang. Mard bo'laylik.

Fozilbek's picture
0

Shevaga e'tibor beringlar azizlar. Biror bir joyning shevasi emas, mix bo'lib yotibdi. Bizni qishloqda deyarli shunaqa gapirishadi. Ovoz berishga kelsak, boshqa profildan kirib ovoz beradigan darajada past ketganim yo'q hali. Umuman olganda hammaning o'z vijdoniga havola. Rahmat

Sh's picture
0

яшанг зўр

Sh's picture
0

!

mohi's picture
4

Juda qiziqarli, hayotiy va muhim masalalarni ko'taribsiz.

Fozil Sharipov's picture
0

Adash qoyil, dolzarb mavzuni olib chiqibsiz. Qalamingiz yanada utkir bo‘lsin

Fozil Sharipov's picture
0

Yaxshi

RasulDjuraev's picture
5

Xazilomuz, odamlar ko'p duch keladigan qog'ozbozlik mavzusi yoritilgan.
Tepadagi komentga javob: harkim o'z qarichi bilan o'lchaydi degan gap bor. Demak u koment egasi o'ziga o'zi ovoz berar ekanki boshqalarni xam shunday deb o'ylamoqda. Gumon xarom, biror usbot bo'lmasa kimnidir nimadadir ayblash yaxshimas!
Fozilbey, omad!

Fozilbek's picture
0

Rasul aka bormisiz-ee?!))

Fozilbek's picture
0

Rasul aka bormisiz-ee?!))

Bakhtiyor Sheraliev's picture
3

Dolzarb mavzu ko'tarilgan. Men Toshkentda yashab ko'rmaganman, faqat mana shunga o'xshash yozilganlardan bilib olyapman. Blogda ayni vaqtdagi ko'pchilikni qiynayotgan muammo haqida kreativ uslubda so'z borgan, lekin muammoni keltirib chiqarayotgan omillarga to'xtalinmagan, balki ularni ham e'tiborga olinsa yaxshi bo'larmidi, bilmadim.

Dilrabo Tursunova's picture
5

Sal mubolag'aliyu, lekin oldin o'qiganimda ham yoqqandi :) molodec!)

Shermuhammad's picture
5

Аввалроқ ўқиганимда ҳам ёққан эди, гарчи Ўзбекистонда яшамасам ҳам. Умуман, Марказий Осиёнинг деярли барча республикаларида давлат идоралари турли-туман қоғозларни жон дилдан севишади. :)

Nuralibek's picture
0

O'zizga o'xshagan ovoz beradigan otdoshlariz ko'p ekan. Blogpost tub ma'nosi qishloq qishlog'ida qolsin shaharda bunaqlar ko'payib ketyapti deyildi. Пашол дедим. va Шунча гапим эшшак сувга сийгандай пойдасиз бўлмасин яна. Jumlalarga gap yo'q. Blogpostimda aytganimdek Madaniyat bilan yozilgan ekan.

Fozilbek's picture
0

Dilrabo Tursunova, Shermuhammad aka rahmat(y)

jimmy's picture
4

Muammoni hajv yo`li bilan yaxshi yoritibsiz. Qog`ozbozlik avj olgani bugun kunda dolzarb muammo. Lekin, davlatimiz shunday chora-tadbirlarni amalga oshirmasa bo`lmaydi. Dunyoda qanaqa tartibsizliklar bo`layotganini mendan yaxshi bilasiz. Tinchligimizni saqlash uchun bularning bariga majburmiz. Qog`ozbozlikka keladigan bo`lsak, barcha muammo baribir yana ta'limga borib taqaladi.

Fozilbek's picture
0

Albatta. Fikrizga qo'shilaman

Shida's picture
3

Hammasi zo‘r, faqat eshak bilan boshlangan gapingiz juda qo‘pol chiqibdi. Sizni postlarizga 18+ belgisini qo‘yib qo‘yish kerak!!!

AminovSD's picture
4

Chidasa bo'ladi.

Bu kuchli koment. Fantaziyasi keng yigitsiz. O'zingiz xohlaganingizcha tushunib olavering!

AminovSD's picture
4

Chidasa bo'ladi.

Bu kuchli koment. Fantaziyasi keng yigitsiz. O'zingiz xohlaganingizcha tushunib olavering!)))

Malak Vorisova's picture
5

Sal lof bo'lmasa hajviya bo'lmaydi))

Fozilbek's picture
0

Albatta)))

axrora labo's picture
0

Yakshi

senor's picture
0

original)))

Isroil Tillaboyev's picture
0

Omad Fozilbek!

Avaz No'monov's picture
0

O'ta dolzarb!

Hulkar's picture
5

Samimiy hajv orqali muammoni ko'tarishga harakat qilingan. Uslub menga yoqdi.

Tanqidchi01's picture
5

juda hajviy bo'libdi, o'qigan kishi ertakka tushganday bo'ladi. Propiska muammosini boshqacharoq ko'rinishda olib chiqilganida yaxshiroq bo'larmidi. Yana ayrim joylari jun yozilgan. To'g'risi maqoladan qanaqa ibrat olishga ham qanaqa muzokara qilishga ham hayronman,
bitta narsasiga qoyil deyman Toshkentga kelgan barcha viloyatliklar yo toshkentcha yo adabiy tilda gapirishadi siz esa bemalol o'z urfingizda yozibsiz va yana mening qishlog'imda shunaqa gaplashishadi deganingiz mardlik, shevada bo'lsa ham hammaga tushunarli bo'lgan. Kelgusi rejalaringizga muvaffaqiyat tilab qolaman.

Fozilbek's picture
0

Rahmat)