Ҳисобли дунё дейдилар

Bahtiyor Gaziev
5
O’rtacha: 5 (3 ovozlar)

"Жазо худди қилинган амалнинг жинсидан бўлади"

Яқинда Саҳар мактаби ташаббуси билан facebook ижтимоий тармоғида «Хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик муаммоси» мавзусида акция бўлиб ўтди. Акция давомида кўпчиликни ўйга солган ижтимоий муаммога ечим излаб туриб, менга ҳам бир қанча саволлар ёғилиб келди: «Нега биз эркаклар тегажоғлик қиламиз? Биз бу ҳисобли дунёда қўрқмаймизми? Биз Шуро сураси 40-оятида келган «Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир» деган Аллоҳнинг сўзларини билмаймизми? Нега бизниг синглимиз, онамиз ёки аёлимиз йўқми? …»  Саволларим эса бир ривоятни ёдимга туширди…

Қадимда бир-бирларига ишончи ва ҳурмати юқори бўлган эр-хотин бўлишган экан. Ушбу оилада кунларнинг бирида қуйидаги воқеа содир бўлибди.

Қиссадан ҳисса шуки, биз бирор аёлга тегажоғлик қилаётган вақтимизда унинг ака-укаси ёки эринининг ғурури, шаъни ва ор-номуси билан ҳам ўйнашаётган бўламиз. Бу ёмон ходиса эса  ҳисобли дунёда албатта бизга қайтиб келади. Қайтганида эса аёлимиз, синглимиз, қизимиз ёки онамиз орқали келади. Зеро, ўзини, онасини, синглисини ёки аёлини ҳурматини жойига қўйган эркак бунга ҳеч қачон рози бўлмайди.

Izohlar

Shida's picture
5

Qoyil! Rivoyatni o‘qib ichimda bir nima "jiz" etgandek bo‘ldi. Ovozlar inobatga olinmasa ham ovoz beryapman))) qisqa, aniq va yetib boradigan qilib yozilibdi.

HappyMan's picture
0

Бу ривоятни кўпчилик ўқиган бўлса керак, аммо кўриш кейинчалик кўзини олдига келтиришда осонроқ бўлади. Қисқалиги эса асосий олдимга қўйган мақсадларимдан бири десам бўлади.

Sarvar's picture
5

Яхши мавзу! Лекин Мен сиздан бошқачароқ блогпост кўтгандим)))) Лекин айрим пайтларда тегачоғлик доим ҳам бир тарафлама сабабларга кўра бўлмайди. Лекин рвоят яхши келтирилибди. Омад!

HappyMan's picture
0

Блогпостни фақат Сиз учун эмас, ҳамма учун ёзишни ҳохладим ;-).
Тўғри, тегажоғликнинг сабаблари кўп бўлиши мумкин, аммо биз ҳамма нарсани ўзимиздан бошласак яхшироқ натижага эришамиз. Масалан тегажоғлик яратиш учун шароит яратилган бўлса ёки иккинчи томон "кўзини суз"ган тақдирда ҳам одам (қўрқувдан бўлса ҳам) ўзини ушлаши мумкинку.

HappyMan's picture
0

*Масалан, тегажоғлик қилиш

Bahodir Mahmudov's picture
5

Ajoyib. O'tgan safargi uslub bilan yana yaxshi post yozishga erishibsiz. Rahmat

HappyMan's picture
0

Rahmat, shu uslub o'zimga ham mos tushdi nazarimda :-)