“Ҳеч бўлмаса, беш минг беринг” (ҳангома)

Bobur Jalolov
4
O’rtacha: 4 (27 ovozlar)

Ҳа, дўхтир билан мелисага ишинг тушмасин, дейишарди. Ишонмасдим. Мана, энди ўзим гувоҳ бўлиб турибман. Бошга иш тушса, ташвиш тушса, майли, ҳеч ғишт тушмасин экан. Елка устидаги бир нима айланиб, кўз хиралашиб, нима қилаётганини билмай қоларкан одам.

Булар-ку майли, энг қизиғи дўхтирхонада бўлди. Ўн кунлик ётиб даволанишга палон сўм тўлаш керак экан. Ўша палон сўм таркибида уч маҳал овқат, шунингдек, лор, окулист, терапевт, психиатр, нитрохирург, э хуллас, қоровул йўқ экан фақат. Бундан ташқари, ЭХО, ЭКГ, МРТ, КТ ва яна алламбало аппаратлари ҳам бор экан. Ўша палон сўмни жойида қилиб тўладим, ортиқча эътироз, шикоят ва чиқимларга ҳожат қолмасин, дедим-да.

Лекин буёғига қоғозбозлик бошланди. Бири униси кам дейди, бошқаси буниси. Индамадим. Чидадим. Айтганларини қилдим. Ҳатто паспортимдан тўрт марталаб нусха сўрашди. Врач маслаҳатидан ҳам чиқдим, рўйхатданам ўтдим, аппаратларига ҳам тушдим. Охири “Қабул бўлими”да тўхтадим. Шу пайтгача ўтказган ўша палон сўм ва бўғолтир орасида роса сарсон қилишганди. Ҳамма нархлар жойида, вақтида ва тез тўланганидан ҳайратланишар, ортиқча бирор сўз айтишга ботинолмаган эдилар. Бироқ “Қабул бўлими”даги баланд бўйли дўхтир узоқ вақт савол-жавоб қилди. Соғлигим ҳақидаги маълумотларни билиб бўлгач, “пулли” сўровларга навбат келди.

— Нейрхирург консултациясига тўладингизми?

— Ҳа.

— Бу ерда ёзилмаган-ку.

— Бўлиши керак, яхшилаб қаранг, — дедим асабийлаша врач томонга бўй чўзиб.

У кўзларини қисиб, ниманидир ўқиди-да, розилик қиёфасида “ҳмм”, деди. Ўша қоғозда ёзилган барчасига пул тўланган ё тўланмагани ҳақида эринмасдан қайтадан сўради. Мен ҳам эринмадим. Қани, қаергача борарканмиз. Дўхтир ахийри кўзойнагини олиб, менга ўқрайди:

— Идиш-товоқ ювувчилар учун ҳам пул тўланганми?

Буниси энди қанақа лавозим, касб ёки мансаб эканки, тўловни ҳисоблаётганда бўғолтир эътиборга олмаган бўлса?!

— Йўқ, унга қанча беришим керак? — дедим аста.

Дўхтир бир нималар ёзаркан, жавоб берди:

— Ҳеч бўлмаса, шунинг учун беш минг сўм ташлаб кетинг.

Аввалига ҳайратландим, кейин кулгим қистади, охирида эса англаб етдим: мен бечора “соддалик қилиб” буларнинг бирортасига пул қистирмабман. Ахир танишларим шунақа деб огоҳлантиришганди-я! Бу эса қандай сўрашни билмай ёки ҳайиқиб, идиш-товоқ деди-я! Тезроқ ётиб, даволаниб, чиқиб кетиш ўйида ўша дўхтирга беш минг сўм атавордим.

Ҳа, дўхтирларга ишинг тушмасин экан...

 

Izohlar

Shuhrat Yunusov's picture
5

Зощенко услубида ёзилибди. Замбаракнинг укини бериб кетиш керак эди.

Zahiriddin16's picture
0

Yaxshi

Dova's picture
5

Bularni ustidan yozish kere

Zarif's picture
0

Malades!

Musulmon's picture
5

Bu azaliy mavzuyu...

Utkir1991's picture
5

Ҳа, дўхтирларга ишинг тушмасин экан...

Nigish's picture
0

Zo'r!

Shohi's picture
5

Bu muammo azaldan bor. Mayli, tuzalib ham ketishar...

Shahnozaa's picture
0

:)

Gozall's picture
5

Kirib chiqisham pullikdur balki!!!

Azziza's picture
5

Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас...

Toha's picture
5

Pul bolsa changalda...yaxta

Odam's picture
5

odam bolib keldik...

Odam's picture
0

odam bolaylik

Mamurbek's picture
5

Bu qadriyatku! :)

Sh's picture
0

зўр изоҳ ))

Shayton's picture
5

Shu yam yangilikmi?

Shayton's picture
5

boshqa mavzu yoqmidi?

Bilmasvoy's picture
1

O'sha doktorlar kimningdur dadasi, akasi, opasi, onasi. Hullas Tarbiya o'zimizdan

Navoiy's picture
0

Kim bilmaydi bu mavzuni? Sog'liq uchun hech nimani ayamaydigan insonlarni shilishmoqda holos "hurmatli" doktorlarimiz.

Muhitdin.I's picture
0

Hahahaha. Zo'r

beatus homo's picture
1

Bilmadim. Boshqacharoq yozish kerak ekan bu haqida.

Daler boy's picture
1

Kasal bo'lmang unda.

Abdullatif21's picture
1

Hamma doktorlar ham unday emas. Vijdonlilari ham bor.

Timonus's picture
1

muallif o`ziga o`z komment yozganmi, boshqa nikdan kirib?)

botirjon's picture
0

Оббо яна сенларми, жонга тегдиларингку
бошқа никдан кириб ҳаммага паст баҳо қўяётган сенларку

Sh's picture
4

муаммони олиб чиққанингиз яхши. Аммо ҳажвдан кўра баёнга кўпроқ ўхшабди. Сиз эса баён эмас ҳажв ёзишни режалаштиргансиз. Портлайдиган жойини қўшиш керак. Омад

Shida's picture
5

Menga juda yoqdi, sarlavha ham , mavzu ham ! Omad tilayman!!!

Xushnudbek's picture
3

Yaxshi muammo ko`tarilibdi

Babakhanov Ulug'bek's picture
0

Andijoniy...anchadan post ham yozmay qo'ydingiz blogingizga.. oldin o'qigandim bu postizni...Ajoyib! uslubingiz menga yoqadi! Omad!

Babakhanov Ulug'bek's picture
5

Andijoniy...anchadan post ham yozmay qo'ydingiz blogingizga.. oldin o'qigandim bu postizni...Ajoyib! uslubingiz menga yoqadi! Omad!

Zahiriddin16's picture
0

E'tibor uchun rahmat!

Акмал Мирзо's picture
0

Яхши ёзибсиз

Жамшид Набиев's picture
5

Ха-ха-ха
Маза қилди одам
Юморнинг шуниси яхшида, муаммо кўтарилган бўлса ҳам оғир ботмайди, кайфиятни бузмайди, аксинча юракдаги қурумлар дув тўкилади

Zahiriddin16's picture
0

Yoqqanidan xursandman.