Қариндош-уруғларим

Shukurjon
5
O’rtacha: 5 (14 ovozlar)

Шошиб турибман. Ишхонага камералар қўйилган. Кеч қолмаслик учун такси ушлаш керак. Аксига олиб охирги вақтда киракашлар... хуллас, тушундингиз. Бетоқатлигимнинг сабаби шу.

Ниҳоят битта такси разведкачиларга ўхшаб зимдан аланглаганча тўхтади:

-         Ҳў, укам, қатга борасан?

-         Фалон жойга.

-         Отинг нима?

-         Абдушукур.

-         Қатта ишлайсан.

-         Нефтегазда.

-         Ўйларинг қатта.

-         Фарғонада.

-         Ўтир... Ман амакингман. Дода дейвур. Отим Саидхожа. Сан жиянимсан. Иккаламиз Юнусобод мебел магазинга кетвоммиз. Биров сўраб қолса...

У компьютердан чиқарилган ўзи ҳақда батафсил маълумот бор варақни тутқазди. Ву-уй, кучугининг исмидан тортиб қайси жамоага мухлислик қилишигача!

Йўлда бир кеннойи қўл кўтарди. Уям такси кутавериб хит бўлиб кетибди. Шунга қарамай анкетага батафсил жавоб берди.

-         Сиз синглимсиз. Биратўла жиянизга парда танлашгани кетвоссиз. Мани исмим Саидхожа. Абдушукур, қолганини кенайингга тушунтир, вароқни бер.

-         Қанақасига кеннойим бўладилар сизга сингил бўлсалар, менга амма бўлмайдиларми, - эътироз билдирдим.

-         Нў, буёғини ўзинг тўғирла.

Чинор салқинида турган кампир холанинг олдида қийййқ этиб тўхтадик. Нималар деяпман, қишда чинор салқини бўладими?

-         Ассалому алайкум ўғлим. Отим Фазилатхон. Ёшим олтмиш олтида. Қатиқли гўжани яхши кўраман. Қорасаройга бораман.

-         Онам, онам, ўтиринг, онагинам, бардаммисиз. Ман бўлса, паловни. Ювентусга болелшикман. Абдушукур, опоқингни қўлларидан сўмкани олмайсанми?

-         Э, қанақа одамсиз, сизнинг онангиз менга буви!

-         Онам, Юнусобод орқали сизни Қорасаройга ташлайман. Мани отим Саидхожа.

Ҳайдовчи таржимаи ҳоли, қаерда яшашини батафсил бошқатдан тушунтирди.

Йўлда бизга амакимнинг қайнсинглиси, қудаси, тоғасининг ўғли ҳамроҳ бўлишди.

-         Қийин бўп кетди,-деди ҳайдовчи. –Отнинг калласидай жарима қўйиб қўйган. Тўхтатиб йўловчи билан шўпирдан мелиса билан сержанти алоҳида-алоҳида сўрайди: “Отинг нима?”, “Ёшинг нечада?”, “Қаерда турасан?”, “Нечта боланг бор?”, “Бугун нима единг?”.. геморрой.. Олмазор йўлида турганлар қайси овқатни яхши кўришини сўрайди. Жавоблар мос келмаса, йигирма бешта минималка ютуққа чиқиб турибди-да.

-         Сиз ҳам бўш келмайсиз.

-         Манам бўш келмайман. Ийя, бизни тўхтатдими?! Бу “туфли”ку. Эсингда тут, ман 43 размер кияман.

19 февраль 2016 йил Тошкент

(P.S. бошқа тахаллус остида аввалроқ эълон қилинган)

 

Izohlar

Жамшид Ниёзов's picture
5

Оббо, Шукуржон ака-ей, ҳар доимгидай роса ичакни уздингиз-ку!
Фейсбукда кўзим тушганди, аммо ўқишга вақт бўлмаганди.
Маза қилиш бугунга қолган экан.
Омад!

Bahodir Mahmudov's picture
5

Dumaladim))

Musannif Adham's picture
5

Таниш-билишчиликни давом этдирамиз. Шукуржон ака билан шахсан танишмиз. Индамасдан кетсам, эртага кўз кўзга тушганда хижолатчилик бўлади. ;)

Бу ҳажвияга ҳам биринчи ўринни бераверинглар. Сизлардан кетдими? :)

Rahimjon's picture
5

zo'r, dolzarb muammo))))

Fozilbek's picture
5

Litsenziyadan qutulishning yangi usuli. qoyil!

Iqboljon's picture
0

Қойил 100% лик натижа, буни ФБ.да ўқиганимдаёқ, Шукуржоннинг қаламига мансуб бўлса керак деган тахмин келганди.

Шукуржонни ўз йўналиши бор, биров такрорлай олмайдиган ажойиб йўналиш.

Омадингизни берсин!

шухрат's picture
0

Боплабди

Ҳусниддин Алимардонов's picture
5

Маза қилдимай!

Isroil Tillaboyev's picture
5

O'zbeklarning Aziz Nesini Shukurjonga shon sharaflar bo'lsin ;)

Isroil Tillaboyev's picture
5

Yana bir bor qotdim)

Venera's picture
5

Hahahha...
Ajoyib, zòr yozilgan!

Shuhrat Yunusov's picture
5

Сиз хам Зощенко услубида ёзаркансиз. Эх, хикоя услубида киритиш калламга келмапти-да ((( :-)
Танловда омад, баракалла!

Эрик's picture
5

Сhindan Nesinni o'qiganday bo'ldim

Fotima_29's picture
5

Xaxaxa o'qib mazza qildim. )) yaqinda kenayimda ham huddi shunday hol bo'lipti. Taksi tuhtashi bn kenayimmi ismini suragan, kenayim ichlarida tovba bobom tengi cholni kallasi aynib qopti deb endi ensalarini qotirib to'htating tushaman desalar. Siz meni notog'ri tushundiz chog'i hozir taksistli qilayotganlarni jarimaga solishayotgan ekan. Shuning uchung, qarindosh bb turamizda qizim deptilar

Ulug'bek86's picture
5

Yashang bratan qotdime))))

Koriev Mirzohid's picture
5

Dumaladim lekin. Ajoyib!