Серқирра мутахассис

Shukurjon Islomov
5
O’rtacha: 5 (7 ovozlar)

“... қирқ ҳунар оз”   Ўзбек мақоли

 

Стол ортида катта одам ва 2-3та аёллар ястаниб ўтиришибди. Олдинда ёшроқ йигитча.

-          Бизнинг даргоҳда ишлаш осон, деб ўйлаяпсиз, шекилли?

-          Йўқ, йўқ..

-          Кўпчилик билан тил топишадиган, уддабурон бўлишингиз керак.

-          Албатта.

-          Биласизми, пахта қачон яганаланади, терилади?

-          Биламан. Пахта даласида ўсганман.

-          Хўш, белкуракни ишлатишни биласиз?

-          Қайси йигит белкурак ишлатмаган дейсиз.

-          Супургини-чи?

-          Бу нимага керак?

-          Супуриш учун, албатта. Миниб учмайсиз-ку.

-          Қаерни?

-          Кўчани! Хўш, биласизми?

-          Албатта! Талабаликда супур-сидир ишларини бажарганман.

-          Мен бекорга кўпчилик билан ишлаш тўғрисида эсламадим. Маҳалладан тўловларга пул йиғиш, турли рўйхатларни олиш ишларига қўл-оёғингиз чаққон бўлиши керак.

-          Уддалайман. Котиблик иш бўптими.

-          Маҳалла аёлларининг юриш-туришига кўз-қулоқ бўлиб туришга тўғри келади. бошдан оёқ, ҳўў, ҳалигидек, рўмолга бурканиб, жуда узун кийиниб юрганларни огоҳлантириб туриш зарур.

-          А-а?...

-          Жуда калта кийинганларни ҳам.

-          И-и...Нега?

-          Яқинда янги топшириқ бўлди. Аҳоли яшаш пунктларида турли оқимларга аралашган шахслар, чет элдаги жангариларга қўшилишни мақсад қилганларни тутиб келишга ҳам масъулмиз.

-          Мен карате ва қўл жангига қатнаганман. Приёмларимни кўрсатиб берайми? Хий-я-а-а!! Гдиш-бдиш!!

-          Етарли.

Шундай қилиб ёш ўқитувчи мактабга ишга қабул қилинди.

Izohlar

Fozilbek's picture
5

Yaxshiyam o'qituvchilikka o'qimaganim))

Bahodir Mahmudov's picture
5

yaxshiyam o'qituvchilikka o'qiganim)) Shuncha kasbim bor

Isroil Tillaboyev's picture
5

Bahodirjondi fikriga qo'shilaman, ajoyib kasb!

Sarvar's picture
5

муоммони қисқа лўнда тушинтирилган.
Охирига қўшиб қўймабсиз "Университет домласидан сўрашибди
-Ишлаб қандай кетмоқда?
-Хамма ишлар яхши кетябди лекин айрим вақтларда дарс илм бериш ишларни орқага тортмоқда."
деган экан)))) битта ош Сиздан)))))

Ғайрат's picture
5

Ажойиб ёзибсиз. Тв.даги оналар ҳақидаги роликда 24соат ишлайсиз деганидек ўқутувчи ҳам ҳозир камида 10та соҳани билимдони бўлиши керак. Бусиз иложи йўқ.

Sh's picture
0

ош бўлса, ош-да :)

Iqbol Bek's picture
5

Универсал касб. Бунақа лўндасини биринчи ўқишим.

Bakhtiyor Sheraliev's picture
5

Men o'qituvchi ekanligimdan faxrlanaman. Mayli qachondir bu kasb egalari yana ulug'lanadi, ularning qadri yana yuksaladi, men shu kunlarni albatta kutaman. Shu kunlar kelishi uchun harakat qilaman!
Blogpost uchun rahmat!